Маълумки,  ҳар мавсум якунланган сўнг, янги мавсум бошида "Истиқлол" санъат саройида "Мавсум хитлари" тақдимот маросими ўтказилади. Ҳар фаслда одатга айланиб улгурган ушбу концертни мухлислар интизорлик билан кутишади. Мана куз фасли билан хайрлашиб, қишни кутиб олганимизга ҳам бир неча кунлар бўлди.  Мазкур мавсумнинг энг хит тароналарини аниқлаш ва хонандаларни тақдирлаш учун навбатдаги "Мавсум хитлари" тақдимот маросими 20, 21-декабрь кунлари  "Истиқлол" санъат саройида ўтказилади. Энг муносиблар тақдирланадиган ушбу дастур ҳар доимгидек кутилмаган туҳфаларга бой бўлишига шубҳамиз йўқ. Кутинг ва кузатинг. Албатта дастурга ташриф буюриб, барчасига ўзингиз гувоҳи бўлинг.

Просмотров: 385 | Добавил: admin | Дата: 12.12.2017 | Комментарии (0)


Қиш мавсумида бўлиб ўтаётган кинофильмлар кетма кетлиги давом этади. Серқирра ижодкор Аҳад Қаюм яна бир фильмини премьера қилиш арафасида. "Муҳаббат ва Нафрат" номли ушбу картина Аҳад Қаюмнинг катта экранларга чиқиши кутилаётган иккинчи фильмидир. Олдинроқ унинг "Натижа" номли кино асари ҳам тайёрлиги ҳақида хабар берган эдик.
"Муҳаббат ва Нафрат" фильми ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, ғоя муаллифи, ркжиссёр ва бош роль ижрочиси Аҳад Қаюм. Сценарий муаллифи Нозима Зиё. Фильм учун қўшиқларни Сардор Мамадалиев ва Хуршид Расулов ижро қилган. Картинада Саида Раметова, Ҳамид Тошпўлатов, Лутфулло Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Жамила Ғофурова, Луиза Расулова ва бошқалар иштирок этган. Ўйлаймизки, бу кинофильм томошабинларни бефарқ қолдирмайди ва барчага бирдек ёқади. ... Читать дальше »

Просмотров: 436 | Добавил: admin | Дата: 11.12.2017 | Комментарии (0)


Маълумки, февраль ойида Райҳон бир неча йиллардан бери анъанага айланган концерт дастурини тақдим этади. 2018 йил 19 февралдан 23 февралгача бўлиб ўтадиган навбатдаги шоу учун хонанда бир нечта кутилмаган туҳфаларга бой бўлиши шубҳасиз. Айни дамда ижодини бошлаганига 2018 йилда 18 йил тўладиган хонанда, ҳисоб бўйича 15- яккахон концерт дастури учун янги ғоялар устида ижодий жамоаси билан қизғин иш олиб бормоқда. Кутилаётган концертда хонанда янги қўшиқларини ўзгача йўналишда тақдим этишни, шунингдек 15 йил давомида ижро этилган тароналарни мухлислари билан бирга куйлаб, улар билан бир неча йиллар ортга бир онга бўлсада қайтишни режалаштирган. Концерт режиссёрлигини ҳам ўз зиммасига олган Райҳон дастурда янги ва кутилмаган дуэтларни ҳам ваъда қилмоқда.


 

Просмотров: 488 | Добавил: admin | Дата: 11.12.2017 | Комментарии (0)


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон сўнгги кунларда  қизғин ижод билан банд. Гастрол сафарлари, турли тадбирлар бўлишига қарамай, у мухлислари учун бир нечта совға тайёрлаб қўйганини ва янги йил олди бирин кетин тақдим қилишини маълум қилди. Улардан бири "Умидвор юрак" таронаси ва унга ишланган клип бўлса, иккинчиси "Нархи қанча меҳрни айтинг" қўшиғи учун тасвирга туширилган видеоклипидир. Шунингдек, олисдаги ватандошларимиз учун махсус ёзилган "Мусофир" таронасининг премьераси ҳам айнан янги йил учун аталган туҳфалардан биридир. Янги йилга севимли хонандангизнинг атаган совғалари, албатта сизларга манзур келади деб умид қиламиз.

Просмотров: 444 | Добавил: admin | Дата: 10.12.2017 | Комментарии (0)


Хушовоз хонанда Шоира Отабекова ижодидаги қисқа танаффусдан сўнг "Фарёдим" қўшиғи билан ижодга қайтди. Тоҳир Муҳаммад сўзи ва Роберт Мирзоян мусиқаси билан яратилган қўшиқ клипи билан оммага тақдим этилиши режалаштирилган. Айни дамда хонанда ва унинг ижодий жамоаси мазкур қўшиқнинг клипи устида қизғин иш олиб бормоқда. Клипнинг трек қисми "Борса келмас" номли манзилда, жуда  суратга туширилди. Сюжети эса пойтахтимизда тасвирга олинади. Тез кунларда премьера қилиниши кўзда тутилган бу ижод маҳсули ўйлаймизки, барчага бирдек манзур келади.


Просмотров: 445 | Добавил: admin | Дата: 10.12.2017 | Комментарии (0)

Просмотров: 402 | Добавил: admin | Дата: 10.12.2017 | Комментарии (0)

Просмотров: 354 | Добавил: admin | Дата: 10.12.2017 | Комментарии (0)

Просмотров: 379 | Добавил: admin | Дата: 10.12.2017 | Комментарии (0)

Просмотров: 360 | Добавил: admin | Дата: 10.12.2017 | Комментарии (0)


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси


Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Хонимлар ва жаноблар!

Барчангизни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик байрами билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Йигирма беш йил – тарих учун бир лаҳза, холос. Шу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, Конституциямиз билан боғлашимиз, албатта, бежиз эмас. Нега деган ... Читать дальше »

Просмотров: 444 | Добавил: admin | Дата: 08.12.2017 | Комментарии (0)

« 1 2 ... 5 6 7 8 »